Пойтахтимизда “Tashkent Travel Mart-2024” Халқаро сайёҳлик кўргазмаси якунланди

    Туризм 31 октябр 2024 436

    Жорий йил 30 октябрда Тошкент шаҳрида Туризм қўмитаси кўмагида Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси томонидан ташкил этилган “Tashkent Travel Mart-2024” икки кунлик Халқаро сайёҳлик кўргазмаси доирасида B2B форматида ишбилармонлик учрашувлари бўлиб ўтди.

    Уларда Марказий Осиё давлатлари, Миср, БАА, Малайзия, Россия, Грузия, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг 66 та сайёҳлик ташкилоти вакиллари салоҳиятли ҳамкорлар билан бевосита мулоқот қилиш, қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва шартномалар тузиш имконига эга бўлди. Умуман олганда, B2B иштирокчилари 2000 дан ортиқ музокаралар олиб бордилар.

    Ишбилармонлик учрашувларида халқаро туроператорлар, меҳмонхоналар, авиакомпаниялар, сайёҳлик ассотсиациялари, суғурта компаниялари, оилавий меҳмон уйлари, IT платформалар вакиллари иштирок этди.

    Кўргазманинг биринчи кунида Ўзбекистонда ноёб сайёҳлик маҳсулотларини ривожлантириш ҳамда туризм ва меҳмондўстлик секторини рақамлаштиришга бағишланган “TRAVELHUB Uzbekistan” конференцияси бўлиб ўтди. Иштирокчилар туризмни халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаши ва бизнес юритиш ёндашувини ўзгартириши мумкин бўлган инновацион ечимларни жорий этиш масалаларини фаол муҳокама қилди.

    “Tashkent Travel Mart-2024” кўргазмаси Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё туризм индустриясини ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди. Бу халқаро алоқаларни мустаҳкамлади, минтақанинг бой маданий меросини намойиш этди ва иштирокчиларни энг янги тенденциялар ва технологиялар билан таништирди. Икки кун давомида кўргазмага 1500 дан ортиқ киши ташриф буюрди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates