Тошкент шаҳар ФВБнинг маълум қилишича,
ёнғин оқибатида хонадоннинг 10 кв.м майдони ёниб зарарлангани. Хонадонда бўлган 74 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаронинг оила аъзоларининг сўзларига кўра, 1950 йилда туғилган фуқаро инсульт касаллигига учраган ва шу сабабли ҳаракатлана олмагани учун сўнгги вақтларда оила аъзолари назоратида ётоқ ҳолатида бўлган.
Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаро, ётоқ жойида тамаки маҳсулотини чекиш натижасида, ёнғин содир бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳозирги вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.