баннер
16 мар 2025
23:39

    Самарқандда коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши қайта ташкил этилди

    Негматов Шуҳрат Худойбердиевич Самарқанд вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши раиси этиб тасдиқланди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида ўрганишлар олиб борди.

    Унда соғлиқни сақлаш, бандлик ҳамда банк тизимларида коррупциявий омилларни аниқлашга эътибор қаратилди.

    Мазкур ўрганишлар натижасига кўра вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг таъсис йиғилиши ўтказилди.

    Йиғилишда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, соҳаларни рақамлаштириш, очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган чоралар таҳлил қилинди.

    Шунингдек, йиғилишда вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг янгиланган йиллик иш режаси ҳамда Жомбой туманини коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича «Йўл харитаси« тасдиқланди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech