Сессия ишини Ассамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология, сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияларининг мажлислари очиб берди.
Ҳамдўстлик мамлакатларининг ёш парламентлари аъзолари МДҲ иштирокчи давлатлари Ёшлар парламентлараро ассамблеяси мажлисига тўпланади.
Бугун МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси ҳам бўлиб ўтади. Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, 2022 йилда ўтказиладиган тадбирлар якунларини сарҳисоб қилади, МДҲ ҳудудида сайлов кампаниялари мониторинги тўғрисидаги ахборотни эшитади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олмий Мажлис Сенати ахборот хизмати.