Самарқандда “Мен бу дунёга сиғмасман” номли турк сериали суратга олинмоқда

    Жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқандда туркиялик киноижодкорлар томонидан “Мен бу дунёга сиғмасман” сериали устида иш бошланди. Сериал сюжетига кўра, бош қаҳрамонларнинг ҳаётидаги муҳим воқеаларнинг бир қисми Ўзбекистонда юз беради.

    Фильм режиссёри Онур Тан. Сериалда бош ролларни машҳур турк актёрлари Октай Кайнаржа ва Пелин Акил ижро этмоқда. Сериал бутун ҳаётини халқаро жиноятчиликка қарши курашга бағишлаган махсус хизмат агентининг оғир тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон умидсиз вазиятга тушгач, ўлимини сохталаштириб, Ўзбекистонга кўчиб ўтади ва у eрда янги дўстлар орттиради.

    Сериал ижодкорлари Самарқанднинг энг гўзал тарихий масканларини кўп миллионли томошабинга намойиш этишни режалаштирган.

    — Фильм мамлакатимизда, хусусан, Самарқанд шаҳрида суратга олинаётганидан мамнунмиз. Шаҳар кўплаб меъморий обидалар ва гўзалликларга бой. Суратга олиш ишларининг биринчи куни Регистон майдони ва Улуғбек мадрасасида бўлиб ўтади. Агар сериал дунёнинг 100 дан ортиқ давлатида намойиш этилса, бу Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига таъсир этиш билан бирга, жаҳон киноижодкорларида ҳам ко-продукциялар яратиш бўйича катта қизиқиш уйғотади, — деди Кинематография агентлиги раҳбари.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates