баннер
14 мар 2025
02:53

    Самарқандда ўқувчи қизлар йигит талашиб, жанжаллашди

    Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчи-қизларининг жанжаллашгани акс этган видеохабарлар тарқалди.

    Тарқалган хбарлар бўйича, Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганишлар олиб борилди.

    Ўрганишлар натижасига кўра, видеодаги жабрланувчи ўқувчи Иштихон туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 7-синфида, зўравон ўқувчи-қиз эса шу тумандаги 74-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олаётганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан ҳар иккала ўқувчи билан мактаб амалиётчи психологлари, маҳалла хотин-қизлар фаоли ва мактабларга бириктирилган инспектор-писихологлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

    Шунингдек, ҳолат туман ИИБ томонидан назоратга олиниб, зўравон ўқувчи қизнинг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47- моддаси, биринчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech