Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 4 октябрь куни тунги соат 23:20 атрофида туманнинг “Искандарий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R46 автомобиль йўлида содир бўлган. “ГАЗ53” ҳайдовчиси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олаётганда тўғридан келаётган “ВАЗ2103” русумли автотранспорт воситачи келиб урулиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатда “Жигули” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.