Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «Оға Хон Траст» маданият жамғармаси ва Қатар тараққиёт жамғармаси билан икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
«Ўзаро муносабатлар Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини реставрация қилиш соҳасида ҳамкорликда иш олиб боришга қаратилган бўлиб, бу мамлакатимиз учун ҳам, бутун дунё учун ҳам катта аҳамиятга эга», дейди Саида Мирзиёева.