Самарқанддаги Регистон майдони вақтинча ёпилади

    Ўзбекистонда 2024 йилда ФИФАнинг футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан 24−26 май кунлари Самарқанддаги Регистон майдонида ушбу мусобақанинг қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтади.

    Шу сабабли Регистон ансамблига киришга чекловлар жорий этилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят Туризм бошқармаси.

    • 24 май — соат 15:00 дан;
    • 25 май — соат 17:00 дан майдонга кириш тўхтатилади (Тиллакори мадрасаси кун бўйи ёпилади);
    • 26 май — мажмуа умуман ташриф буюрувчиларни қабул қилмайди.

    Аввалроқ, футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарлари мезбонлик қилиши ҳақида маълум қилгандик.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates