Бугун Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги футзал миллий жамоамиз Парагвай термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 20:00да «Ҳумо Арена»да бошланади.
Мазкур баҳсда футзалчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса сариқ либосда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Парагвай 1-турда Коста-Рика терма жамоасидан 5:2 ҳисобида устун келганди. Ўзбекистон футзалчилари эса Нидерландия билан 3:3 дуранг ҳисобда баҳсни якунлаган эди.