Қайд этилишича, шу йилнинг 8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, “Боғисарой“ МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Келиб тушган хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган ва ҳодиса оқибатлари бартараф этилган.
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи раҳбарлигида Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи, Прокуратура, ИИБ, ССБ, МГ, «Ҳудудгазтаъминот» ва тегишли ФВДТ хизматларидан тезкор – Штаб тузилиб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга 10 та асосий ва махсус ёнғин-қутқарув техникалар ва ФВДТнинг куч, воситалари жалб этилган.
Чақнаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1,2,3чи қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.