Самарқанддан Тошкентга қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

    Транспорт 1 март 2024 431

    Жорий йилнинг 8, 9, 10 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

    Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, мазкур қўшимча поездлар қўйилишидан мақсад "8 март Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратишдир.

    Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

    Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

    776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

    Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

    Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz