Саудия Арабистони билан иқтисодий ва маданий алоқалар ривожлантирилади

    Халқаро ҳамкорлик 30 сентябр 2022 2311

    Жорий йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ ибн Фавзан ар-Робия билан учрашди.

    Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, жумладан, сиёсий, иқтисодий ва туризм соҳаларида муносабатлар фаоллашганини юқори баҳоладилар.

    Ўзбекистон Президентининг жорий йил август ойида Саудия Арабистонига ўтган 30 йил давомида биринчи тарихий ташрифи Подшоҳлик билан ҳар томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро муносабатларни мутлақо янги босқичга кўтариш учун туртки бўлгани таъкидланди.

    Хусусан, ташриф давомида Саудия Арабистони компаниялари билан умумий қиймати 15 миллиард долларлик шартномалар имзоланиб, энергетика, кимё, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фармацевтика, инфратузилмавий қурилиш ва бошқа соҳаларда 14 та қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

    Икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо масалалари кўриб чиқилди. Томонлар Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантириш, яъни етказиб бериладиган товарлар турларини кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар.

    Ўзбекистонликларнинг Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш масалалари алоҳида муҳокама этилди. Томонлар 2018 йил октябрь ойидан Умра квоталари бекор қилинганини олқишлади, бу эса авваллари бундай имкониятни узоқ вақт кутишга мажбур бўлган аҳолининг ниятларини амалга ошириш учун шароит яратди. Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг чегара ва божхона назоратидан ўтиши, биометрик маълумотларни электрон рўйхатга олиш шартларини оптималлаштириш жараёнини фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates