Саудия Арабистонида яшаётган ватандошимиз ўз маблағидан 20 дона ногиронлар аравачасини харид қилиб, муҳтожларга хайрия ёрдами сифатида Ўзбекистонга жўнатди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.
Жидда шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасидан маълум қилинишича, хайрия аравачаларини “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ҳаво қатнови билан Жиддадан Тошкентга беғараз ёрдам сифатида жўнатиш масаласи Ўзбекистон ҳукумати ва мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ҳал этилган.
Ногиронлар аравачалари Ташқи ишлар вазирлиги назорати остида жисмоний имконияти чекланган одамларга тарқатилади.