Сем Жонс: Баҳодир Жалолов оғир вазн тоифасининг келажаги

    Спорт 18 август 2022 2295

    "Probellum" колумнисти Баҳодир Жалолов ҳақида гапирди.

    "Шанба оқшомидаги жанг оғир вазннинг қисқа муддатли келажаги. Аммо дивизионнинг узоқ муддатли келажаги ҳам ниҳоятда ёрқин. Жаҳон рейтингининг кучли 15 талигидан жой олиш истагида бўлган оғир вазнли даъвогарларнинг ҳаммаси "Мен Баҳодир Жалолов билан жанг қилмоқчи эмасман", - дейди.

    Жалолов ҳақиқий йиртқич. Мен "Big Uzbek" билан спарринг қилган кўплаб боксчиларни биламан ва улар Баҳодир билан рингга чиқиш унчалик ёқимли эмаслигини айтишади. Унинг ҳар бир зарбаси сизга кучли оғриқ келтиради. У жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Жалолов сиз дуч келишни истамайдиган ҳамма нарсадир ва у оғир вазн тоифасининг келажаги.

    Усик-Жошуа андеркардида жанг қиладиган Филип Хргович яна бир йиртқич. Демоқчиманки, Хрговични Жалоловга қарши жангда тасаввур қиляпсизми? Қандай жанг!

    Баҳодирни ҳозир кучли 10 таликка киритардим. Унда бу рўйхатга кириш учун титул йўқ, аммо унга энг яхшилар қаторида туриш ярашган бўларди, ҳозир ҳам у жуда яхши ҳолатда", - деди Сем Жонс.