Ташриф давомида делегациямиз вакиллари турли мавзудаги дебатларда, сессияларда иштирок этяпти.
Жумладан, сенатор Орал Атаниязова Парламентлараро иттифоқнинг “Саломатлик ҳамма учун” дастури сессиясида маъруза билан иштирок этди.
Мазкур дастур глобал саломатликни мустаҳкамлаш ва барча одамлар учун тиббий хизматлардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган ташаббус ҳисобланади.
Сенатор ўз маърузасида Ўзбекистон шароитида ушбу дастур алоҳида аҳамият касб этишини, мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини, бу борадаги ишлар Парламентлараро иттифоқнинг “Саломатлик ҳамма учун” дастури мақсадлари билан ҳамоҳанг эканлигини алоҳида таъкидлади.
Шу билан бирга, Сенат Раиси бошчилигидаги делегация ташрифнинг биринчи куни бир қатор учрашувлар ҳам ўтказди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.