Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, комиссия аъзоси Қутбиддин Бурхонов ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида бир қатор қонунлар лойиҳалари, МДҲга аъзо давлатларда радиоактив, кимёвий моддалар ва патоген биологик агентлардан террористик мақсадда фойдаланишга қарши курашиш борасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, АКТ соҳасида қонунбузарликларни олдини олиш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди.
Комиссия аъзолари кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.