17 фев 2025
13:30

    Сенатор ва ёшлар учрашуви

    Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги ва Олий Мажлис Сенати томонидан Сенатнинг янги биносида Президент мактаблари битирувчилари ва сенаторлар учрашуви ташкил этилди.

    Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Агентлик директори Ҳилола Умарова, Президенти мактабининг Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларидан 92 нафар битирувчи ўқувчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Учрашув давомида ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, йирик ўзшгаришлар, парламент иш фаолияти, хусусан, Сенат ва сенаторлар иш куни, ялпи мажлислар залида қонунлар муҳокамаси билан танишди.

    Таъкидланганидек, айни пайтда Республикамиздаги 4 та Президент мактаблари 2022 йилда ўзининг навбатдаги битирувчиларини катта ҳаётга кузатмоқда.

    Жорий йилда, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби 24 нафар, Хива шаҳридаги Президент мактаби 24 нафар, Наманган шаҳридаги Президент мактаби 22 нафар ва Нукус шаҳридаги Президент мактаби 22 нафар битирувчига оқ йўл тилади.

    Ҳозирда 65% дан зиёд Президент мактаби битирувчилари Янги Ўзбекистон университетида ўқиш таклифини билдирди. Шунингдек ўқувчилар орасида “Эл-юрт умиди жамғармасиъъ танловида ғолиб бўлганлар ҳам бор.

    Ундан ташқари, битирувчиларимиз хорижий Топ мингталикка кирувчи Аризона университети, Миами университети, Бристол университети, Калифорния каби 100 дан зиёд маҳаллий ва хорижнинг энг нуфузли хорижий олий ўқув муассасаларидан таълим олиш учун таклифлар қўлга киритишди.

    Жумладан, 2021-2022–йил Президент мактаблари битирувчилари ҳорижий университетлардан жами 27 миллион доллардан зиёд тўлик грантни кўлга киритишган.

    Агентлик тасарруфидаги барча Президент мактабларида School consellor фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамкорлигида IELTS вa SAT тайёрлов курслари ташкил этилган. Шунга кўра, битирувчилар IELTS бўйича юқори натижаларни қўлга киритишди. Тошкент, Хива, Нукус ва Наманган шаҳридаги Президент мактабларидаги 92 нафар битирувчиларнинг барчаси IELTS cертификатини қўлга киритишган. Худди шундай SАТ cертификатини қўлга киритганлар сони 48 нафарни ташкил этади.

    Маълумот ўрнида, Президент мактабларининг битирувчиларини муносиб кузатиш мақсадида ташкил этилган махсус тадбирнинг илк куни битирувчилар учун Янги Ўзбекистон боғига саёҳат қилишган.

    Шундан сўнг битирувчилар учун Агентлик тизимидаги Янги Ўзбекистон университети ўқув биноси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Ёзувчилар уюшмаси музейида бўлишди ва атоқли адиблар ҳаёти ҳамда улар яратгган асарлар билан танишиш ўғил-қизларда катта таассурот қолдирди.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech