баннер
26 мар 2025
10:25

    Чет тили имтиҳонларида кўзи ожизлар учун рухсатномалар тақдим этилди

    Кўзи ожиз (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар) шахсларга мўлжалланган чет тили имтиҳонлари учун фақат мазкур тоифага кирувчи талабгорлар рўйхатдан ўтиши мумкин.

    Кўзи ожиз (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар) талабгорлар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бир босқичда компьютерда ўтказилади.

    Чет тили имтиҳони (кўзи ожизлар) учун рухсатномалар тақдим этилди. Талабгорлар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари 2025 йил 14 февраль куни бўлиб ўтади. Иштирок этувчилар имтиҳон жойи ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлимидан билиши ва рухсатномани юклаб олиши мумкин. Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида 30 дақиқа олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID -карта) билан келишлари сўралади.

    Шунингдек, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳоннинг ёзма қисми жорий 15-16-февраль кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 17 февралдан 11 мартга қадар бўлиб ўтади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech