“Афсуски, ижтимоий тармоқларда дарс вақтида синфхонага бостириб кириш, ўқитувчини ҳақоратлаш, ўқувчилар олдида изза қилиш, ҳатто дўппослаш ҳолатлари тез-тез муҳокама марказига чиқяпти. Яқинда Сирдарёда бўлган ҳолат ҳам шулар жумласидандир“, — дейди вазир.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Сардоба туманидаги 1-сонли мактабда юз берган ҳолат бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилганини ва аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилганини ва шундай ҳолатлар юз берганда ўқитувчи-педагогларини ҳимоя қилиш учун керакли юридик, ижтимоий, психологик ёрдам берилишини билдириб ўтди.
“Шуни тушуниб олишимиз керакки, мактабга дуч келган одам (дарс вақтида ҳатто ота-она ҳам) истаганича кириб-чиқиш, дарс жараёни ва педагоглар фаолиятига аралашиш, ўқитувчига дўқ қилиш у ёқда турсин, маданият чегарасидан четга чиқиб гаплашишга ҳақли эмас. Бундай ҳолатлар аниқланса вазирлик зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади“, — дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова.
Ҳурматли ўқитувчилар, жонкуяр педагоглар, қадрли жамоамиз, сизнинг фаолиятингиз қонун билан ҳимояланган, қадр-қимматингизни ҳимоя қилиш учун барча имкониятимизни ишга солишга тайёрмиз, — дея қўшимча қилган у.








