«Сергели машина бозори»даги 3 кунлик рейдда давлат бюджетига 2,3 млрд сўм солиқ ундирилди

    Рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 130 та фуқаролардан 44 нафари якка тартибдаги тадбиркор, 28 нафари якка тартибдаги тадбиркорларга ёрдамчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. 58 таси юридик шахсларга ишчи сифатида расмийлаштирилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамкорлигида «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» МЧЖга қарашли савдо мажмуасида профилактик тадбир ўтказилди.

    Савдо марказида 1501 та турғун савдо дўконлари мавжуд бўлиб, ўрганишлар натижасида тадбиркорларнинг 16 нафари онлайн-НКТ ўрнатмагани, 35 нафари январь ойида чек урмагани маълум бўлди.

    Шунингдек, рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 130 та фуқаролардан 44 нафари якка тартибдаги тадбиркор, 28 нафари якка тартибдаги тадбиркорларга ёрдамчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. 58 таси юридик шахсларга ишчи сифатида расмийлаштирилди.

    Ҳамкорликда олиб борилган 3 кунлик тадбир натижасида бозорнинг савдо тушуми жами 18,5 млрд сўмни ташкил қилиб, январь ойи ҳолатига кўра, савдо марказидаги тадбиркорлардан давлат бюджетига 2,3 млрд сўм солиқ тушуми йўналтирилиши таъминланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates