Сергели тумани судьяси жиноий жавобгарликка тортилади

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели тумани судининг судьяси (Ш.А.) пора олди бердиси вақтида қўлган олингани маълум бўлди.

    Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Сергели туман суди судьясининг судьялик ваколатлари тўхтатилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

    Йиғилишда Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168- , 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

    Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

    Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates