Сертификатланган уруғлик тайёрлаш вазифаси босқичма-босқич пахта-тўқимачилик кластерлари ва хусусий уруғчилик корхоналарига ўтказилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги пахта экиладиган майдонларнинг 10 фоизигача жойлаштиришга рухсат берилади.

    Ҳудудларда ҳар 2 йилда экилаётган навни тўла алмаштириш, ҳар йили тегишли нав уруғини бошқа ҳудудлардан олиб келиш орқали уруғ алмаштириш ва йиллик қўшимча уруғ захирасини яратиш билан келгусида босқичма-босқич “тиндирилган уруғ” экиш амалиёти жорий қилинади.

    Шунингдек, 2024 йилдан:

    пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан келтирилган ғўза уруғларининг генетик тозалигини молекуляр-генетик таҳлил қилиш бўйича маҳаллий ваколатли лабораториялар хулосаси олинади ҳамда барча импорт қилинадиган ғўза уруғларининг экинбоплик сифат кўрсаткичлари баҳоланади;

    пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинган ғўза навлари ва дурагайлари 2 йиллик етиштириш натижаларига кўра кўрсатилган талабларга мос келган ҳолларда Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилади.

    Ғўза уруғчилигида эркин рақобат муҳитини шакллантириш ва бозор муносабатларини ривожлантириш бўйича:

    пахта хомашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик тайёрлаш вазифаси босқичма-босқич пахта-тўқимачилик кластерлари ва хусусий уруғчилик корхоналарига ўтказилади;

    2024 йил ҳосили учун уруғлик чигитни Пахтачилик кенгашининг хулосасига асосан қўшимча тарзда хусусий уруғчилик корхоналари томонидан етказиб бериш амалиёти жорий этилади;

    халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтиш шарти билан хусусий сертификация идораларини ташкил этишга рухсат этилади.

    2024 йил пахта ҳосилидан ҳар бир ҳудудда камида 500 гектар майдонда юқори агротехнологияларга асосланган тажриба майдонларини ташкил қилиб, пахта етиштирувчилар учун амалий дала семинарлари ўтказиб борилади.

    2024 йил пахта етиштириш мавсуми охиригача Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “е-уруғ” платформаси ишга туширилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates