Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида «Самарқанд руҳи» ҳукмрон

    Туризм 26 июл 2022 2998

    Ўзбекистон Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитини юқори савияда ўтказишга доир топшириғига мувофиқ Туризм ва Маданий мерос вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳрида мусаввирлар учун пленер ташкил этилди. Унда иштирок этиш учун ШҲТга аъзо давлатлардан таниқли рассомлар ташриф буюрди.

    «Пленерда рассомлар икки ҳафта давомида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари тасвирини акс эттиришлари кўзда тутилган. Самарқандда рассомлар Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Ҳазрати Хизр масжиди, Шоҳи Зинда мажмуаси, Сиёб бозори ҳамда «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети каби «ташриф қоғози»га айланган масканлар тасвирини қоғозга туширяпти. Шу билан бирга, улар Афросиёб музейи, Самарқанд давлат қўриқхонаси, Ўлкашунослик музейи каби маданий мерос объектларининг тасвирини ҳам чизяпти», – дейди Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов.

    Ўзбекистон санъат музейи директори Васила Файзиева эса мазкур пленер муҳим воқелик эканлигини таъкидлади.

    ֿБундай халқаро пленер Ўзбекистонда биринчи марта ўтказиляпти. Бундан мақсад сентябрь ойида режалаштирилаётган ШҲТга аъзо давлатлар саммити ва ушбу саммит доирасидаги кўргазмага тайёргарлик кўришдир.

    Айни дамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча давлатларнинг энг машҳур рассомлари Ўзбекистонга келган. Қозоғистон, Россия, Мўғулистон, Қирғизистон, Покистон, Эрон ва Хитойдан келган моҳир қалам усталари ўз расмларида Ўзбекистоннинг маданий мероси, Самарқанд руҳини акс эттиряпти. Рассомлар, бундан ташқари, Бухорога саёҳат қилиш имконига ҳам эга бўлди.

    Бугунги кунда 24 нафар рассом энг машҳур жойларда ишлаяпти ва яна шунча рассом август ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради», – деди у.

    Таъкидлаш керакки, Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро конгресси меҳмонлари, хорижлик экспертлар ҳам пленерга келиб, рассомларнинг ижод намуналарини кўздан кечирди.

    Мазкур пленер ОАВда кенг ёритилмоқда.

    Маълумот учун, ШҲТ тадбири якунида ШҲТ саммити майдонида картиналар кўргазмаси ўтказилади.

    Бундан ташқари, ШҲТ расмий сайтида «Ўзбекистоннинг 100 куни» лойиҳаси йўлга қўйилган бўлиб, унга кўра Саммит бошланадиган сана, яъни 2022 йил 16 сентябрига қадар мунтазам равишда юртимиз тарихи, маданияти, анъаналари ва манзараларига бағишланган янги фотосуратлар жойланади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates