“Шарғункўмир” кўмир сотиш нархларини белгилади

    Куз-қиш мавсумида энг талабгир ёқилғи — бу кўмир.

    Шу боис, ҳозирги кунда республикамизда мавсумга тайёргарлик жараёни қизғин кечмоқда. Зарур ёқилғилар заҳираси яратишга эътибор қаратилмоқда.

    Айни шу жараёнда “Шарғункўмир” АЖ кўмир жорий йил15 ноябрдан бошлаб сотиш нархларини эълон қилди.

    Унга кўра, ССШ маркали кўмир (0+13 мм фракцияли) 460 000 сўм, СССШМО маркали кўмир (0+50 мм фракцияли) 312 000 сўм, СССКОМ маркали кўмир (13-100 мм фракцияли) 549 000 сўм этиб белгиланди.

    Нархлар бир тонна кўмир учун ҚҚС билан қўшиб ҳисобланган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги қарорига асосан, 1 тонна кўмир маҳсулоти учун 54000 сўмдан махсус қўшимча тўлов алоҳида белгиланган.

    Кўмир маҳсулотларини сотиш Ўзбекистон Республикаси “Товар хом-ашё биржа” савдолари орқали амалга оширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates