Мактубда Ўзбекистон ва Қатар халқларини ўзаро боғлаб турувчи тарихий-маданий ришталар бугунги кунда кенг кўламли ва узоқ муддатли алоқаларимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётгани катта мамнуният билан таъкидланган.
"Ўртамизда қарор топган самимий ва дўстона муносабатлар, сермаҳсул мулоқотларимизнинг тобора фаоллашиб бораётгани, кўплаб устувор соҳаларда эришилган муҳим келишувлар натижасида сўнгги пайтларда ҳамкорлигимиз салоҳият ва имкониятларимизга мос бўлган юқори даражага кўтарилди", - дейилади жумладан қутловда.
Давлатимиз раҳбари Қатар етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Қатар халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилади.