Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Доҳа шаҳрига етиб борди.
Ғазо секторини реконструкция қилиш қиймати 70 миллиард долларга баҳоланмоқда ва ҳудудни тиклаш ўнлаб йиллар давом этиши мумкин, деди журналистларга БМТ матбуот котиби Яко Силлиерс. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
АҚШ, Қатар, Миср ва Туркия келишмовчиликларни дипломатик йўллар билан ҳал қилиш мажбуриятини олади, дейилади Оқ уй томонидан эълон қилинган қўшма декларацияда.
Қатар Исроилдан ЦАХАЛнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларини қайта бошламаслиги ҳақида ёзма кафолатлар беришини кутмоқда. Бу ҳақда Яқин Шарқ ОАВлари Қатар ТИВ вакили Мажед ал-Ансорийнинг баёнотига таяниб хабар берди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Қатарга ҳар қандай қуролли ҳужумни АҚШ тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид деб ҳисобловчи фармонни имзолади. Америка томони Қатар манфаатларини ҳимоя қилиш учун “дипломатик, иқтисодий ва керак бўлса, ҳарбий чоралар” кўриш мажбуриятини олмоқда.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху яқинда Доҳада Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати қароргоҳига уюштирилган ва Қатар хавфсизлик ходимининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум учун узр сўради. Бу ҳақда Қатар ТИВ хабар берди.
Миср ҳужум остида қолган мамлакатларни ҳимоя қила оладиган НАТО типидаги ҳарбий иттифоқ тузиш учун араб давлатларидан ёрдам олишга умид қилмоқда, деб ёзди Times of Israel, ҳисоботга таяниб.
Покистон Қатарнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун кўраётган барча чораларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Исроилнинг Қатар пойтахтига берган зарбалари оқибатида камида беш киши, жумладан, Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракати етакчисининг ўғли ва унинг идораси раҳбари ҳалок бўлди, деб хабар берди Қатар телеканали Al Araby ҳаракатдаги манбаларга таяниб.
27-28 май кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида «Сунъий интеллект ва инсон ҳуқуқлари: имкониятлар, хавф-хатарлар ва ёрқин келажак тасаввури» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Форумда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.