Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги маърузаси лингвистик таҳлил қилинди

    Фан 27 июн 2022 1246

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Ўзбекистон Респуликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 июнь куни бўлиб ўтган Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги маърузасини лингвистик таҳлил қилдилар.

    Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.

    Президент ўз маърузасида жами 5674 та сўзлардан фойдаланди ва уларнинг ичида энг кўп ишлатиланган сўзлар: “Конституция” – 106 марта, “Давлат” – 75 марта, “Инсон” – 54 марта, “Ҳуқуқ” – 42 марта ишлатилган бўлса, “Фуқаро”, “Қонун”, “Таклиф”, “Янги”, “Ҳаёт” каби сўзлари эса 30 мартадан кўпроқ ишлатилган.

    "Жамият", "Мустаҳкам", "Ислоҳот", "Оила", "Ўзбекистон", "Эркин", "Ижтимоий", "Норма", "Шахслар" сўзлари 20 мартадан кўпроқ ишлатилган.

    Давлат раҳбарининг маърузаларида ишлатилган сўзларига эътибор қаратар эканмиз, бугунги кундаги ислоҳотларнинг асосий тамойили бўлмиш “Инсон-Жамият-Давлат” деган ёндашувига кўпроқ урғу берилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

    Президент халқимизга мурожаат қилиб, конституциявий ислоҳот жараёнида янада фаол қатнашишга чақирди.

    – Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир! Мен бутун халқимизни ана шу буюк мақсадга эришишда ўзаро бирдамликка ва ҳамжиҳатликка чақираман, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

    Учрашув самимий мулоқот тарзида давом этди. Конституциявий комиссия аъзолари сўзга чиқиб, аҳолининг таклифлари, ислоҳотлар зарурати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates