Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Карлсен билан дуранг ўйнади

    Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири рапид баҳсларининг сўнгги 7, 8 ва 9-турида Нодирбек Абдусатторов америкалик Уэсли Со, ҳиндистонлик Аржун Эргаиси ва ФИДЕ рейтинги етакчиси Магнус Карлсен билан баҳслашди.

    Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг 9-турида жаҳон рейтинги пешқадами Магнус Карлсенга қарши оқ доналарда дона сурган Абдусатторов дурангга эришди.

    Мусобақани муваффақиятли бошлаб, дастлабки икки кунда ютқазмаган Нодирбек рапид баҳсларида 5 очко билан 4-ўринни эгаллади.

    Н.Абдусатторов мусобақанинг еттинчи ва саккизинчи турларида америкалик Уэсли Со ҳамда ҳиндистонлик Аржун Эргаисига имкониятни бой бериб қўйди.

    Мукофот жамғармаси 41 минг 500 АҚШ долларини ташкил этган халқаро турнирда Абдусатторов 4-ўринни эгаллаши ортидан рапид йўналишида 2 минг АҚШ долларига эга чиқди.

    Турнирда 6 ғалаба ва 3 дуранг қайд этган Магнус Карлсен 7,5 очко билан рапид баҳслари ғолибига айланди.

    16-17 ноябрь кунлари ўтадиган блиц баҳсларида ҳамюртимиз ғолиблик учун кураш олиб боради. Рапид йўналишидаги сингари блицда ҳам 7-ўрингача жой эгаллаган шахматчилар тегишли тартибдаги мукофот маблағлари билан тақдирланади.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates