Тошкент шаҳар ҳокими қўшимча лавозимга сайланди

    Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди.

    Бугун Тошкент шаҳар спорт бошқармаси масъуллари, пойтахт спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда шахмат бўйича мураббий-мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унда шаҳримизда шахмат мактабларини ташкил этиш ва ривожлантириш, ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқишни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди ҳамда ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шавкат Умрзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди.

    Шу билан бирга Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раисининг ўринбосарлари, ижрочи директори ҳамда котиби сайланди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates