Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess India" турнирида етакчилик қилмоқда

    Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича ўтаётган "Tata Steel Chess India" турнирининг рапид йўналиши бўйича ортда қолган 3 тур ўйинларидан сўнг ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан етакчилик қилмоқда.

    Кеча ўтказилган 1-турда Абдусатторов қора доналарда FIDE байроғи остида мусобақада иштирок этаётган россиялик Данил Дубов билан дурангга имзо чекди. 2-турда германиялик Винсент Каймерга қарши ўйинни ҳам Нодирбек қора доналарда ўтказишига қарамасдан ғалабага эришди. 3-турда оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.

    Ушбу ўйинлар натижасида ҳамюртимиз 2,5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалини бошқариб бораётган бўлса, кейинги поғоналардан жой олган ҳиндистонлик Сунилдат Нараянан, АҚШлик Уэсли Со ва собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 2 очко билан Нодирбек Абдусатторовни таъқиб этмоқда.

    Бугун, 14 ноябрь куни халқаро турнир дастурига мувофиқ 4, 5 ва 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Қизиғи, ушбу учта турда ҳам Абдусатторов ҳиндистонлик шахматчилар билан куч синашади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates