Шахсий автомашинангизни ишончнома орқали бошқа шахсга беришда ҳушёр бўлинг! — Божхона қўмитаси

    Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган енгил автотранспорт воситаларини Тожикистонга олиб ўтиш ва ноқонуний сотиб юбориш билан шуғуланувчи 8 нафар шахс фош этилди.

    Бу ҳақда божхона қўмитаси хабар қилди.

    Қайд этилишича, улар “BYD”, “VOLKSWAGEN”, “KAIYI X3”, “HONDA”, GEOMETRY”, “FAW ID4” ва бошқа русумлардаги 59 та автотранспорт воситасини ҳар бирини 100-200 АҚШ доллари эвазига Тожикистон Республикасига ўтказиб берган.

    Аниқланишича, мазкур автотранспорт воситаларининг барчаси қўшни давлатда ноқонуний тарзда сотиб юборилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов органига топширилди.

    Фурсатдан фойдаланиб, шахсий автотранспорт воситаларини бошқа шахсларга ишончнома орқали беришда юртдошларимизни яна бир бор ҳушёрликка чақирамиз!
    Агар ишончнома асосида берилган автотранспорт воситасини қайтариб олишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз ёки автомашина Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилганлиги юзасидан шубҳа ва гумонларингиз бўлса, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз,” дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates