Шифокорларга малака тоифасини бериш тизими янги форматда йўлга қўйилади

    Шифокорларга малака тоифасини бериш тизими 2023 йил 1 апрелдан бошлаб мутлақо янгича форматда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

    Ушбу тизим босқичма-босқич трансформация ёки реабилитация қилинади.

    Бунга кўра талабгорларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

    Талабгорнинг малака талабларига мувофиқлиги, назарий билимлари ва амалий кўникмалари 3 босқичлик тизимда баҳоланади.

    Инсон омилини камайтириш ва коррупцион хавфларни баратараф этиш мақсадида синов жараёнлари ҳам онлайн тарзда олиб борилади.

    Тизимда фаолият юритаётган раҳбар кадрларни соғлиқни сақлашни бошқариш йўналишида тиббиёт дипломатиясига ўқитиш ташкил этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates