Ушбу лойиҳада шимолий смарт иссиқхона моделини жорий этишда мақсадли 9 та давлат ҳудудлари танлаб олинган ҳамда ушбу ҳудудлар учун мос иссиқхона моделлари ишлаб чиқилган.
Мазкур моделларни ишлаб чиқишда Кореянинг Халқаро мева-сабзавотчилик институти томонидан 9 та давлатнинг 30 та ҳудудидаги қор қалинлиги ва максимал шамол тезлиги бўйича 36 йиллик метеорология маълумотлари батафсил таҳлил қилиниб, шу асосда 23 та модель танлаб олинди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 29 октябрь санасида мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган «Шимолий ҳудудлар учун мўлжалланган ақлли иссиқхоналарнинг техник хусусиятлари» номли китоб тақдимоти ўтказилди.
Ушбу лойиҳа доирасида жорий йил якунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида 0,6 гектар майдонда кўргазмали гидропоника иссиқхонаси қурилишига ва Корея томонидан молиялаштиришига келишилди ҳамда институтда мазкур стандартларга мос 5 турдаги иссиқхоналар қурилади.
Шунингдек, Корея Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда картошкачиликда кадрлар салоҳиятини ошириш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш» лойиҳаси доирасида мазкур стандартлар асосида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида 0,5 га майдонда 1 дона гидропоника иссиқхонаси ва 7 дона Нетҳоусе қурилади.
Тақдимот якунида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Корея Халқаро ўсимликшунослик институти ўртасида мазкур стандартлардан фойдаланиш бўйича битим имзоланди.