Сирдарё ва Наманганда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

    Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган «М.Г.» МЧЖда газ ҳисоблагичига ўрнатилган бир марталик тамға узилиб, 223,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

    Бу ҳолат «Ўзенергоинспекция», ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланди.

    Шунингдек, Наманган вилояти Учқўрғон тумани «Қурама» МФЙда жойлашган якка тартибдаги тадбиркор «Б.О.»га қарашли иссиқхона қурилмалари газ ҳисоблагичдан ташқари 20 мм полиэтилен қувур орқали газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 3,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates