Сирдарё вилоят ҳокимига Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади

    Ҳукумат 7 апрел 2023 2149

    Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади.

    Учинчи ташаббус доирасида Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади.

    Хусусан, вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади. Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади.

    Шунингдек, Хитой тажрибаси ёрдамида қорамол ва паррандачилик экокомплекслари ташкил қилинади, шўр ва сувсизликка чидамли маккажўхори, сорго, беда каби озуқага бой экин навлари экилади, интенсив анор, қовун, пекан ёнғоғи ва балиқчилик плантациялари ташкил қилинади, мева-сабзавотни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технопарки ташкил этилади.

    Шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг бу йўналишдаги етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Уларнинг филиаллари ташкил қилиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрланиши ҳамда ер ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология йўналишида илмий-тадқиқотлар олиб борилиши маълум қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates