Сирдарёда салкам 180 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди

    Бухоро ва Сирдарё вилоятларида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

    Қайд этилишича, департаментнинг Ховос туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Х.О.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказиб, 177,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

    Шу каби, департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан “Бухоротумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. товуқхона биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатсиз қайта улаб, 159,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates