Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган янги бўлимга тайинловлар амалга оширилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида Ногиронликнинг олдини олиш, белгилаш ва тиббий хизматлар кўрсатишни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликлари ҳисобидан Ногиронликнинг олдини олиш, белгилаш ва тиббий хизматлар кўрсатишни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқлари билан:

    • Чуренов Кутлимурат Махсудович — ушбу бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи (тайинловга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида бош мутахассис бўлиб ишлаган);
    • Косимов Олимжон Абдуллаевич — бўлим бош мутахассиси вазифасини бажарувчи (тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош мутахассис бўлиб ишлаган);
    • Каримов Баходир Каримович — бўлим бош мутахассиси вазифасини бажарувчи (тайинловга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида бош мутахассис бўлиб ишлаган) лавозимларига тайинланди.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates