Шу йилнинг 16 ноябрь куни халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Бўзатов тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Халқ депутатлари Бўзатов тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Бўзатов тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги фармойишини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, сессияда Бўзатов тумани ҳокими лавозимига Уббиниязов Ботирбек Онгарбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Уббиниязов Ботирбек Онгарбаевич номзоди туман Кенгашининг депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди ва Ботирбек Онгарбаевич Бўзатов тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Б.Уббиниязов фаолияти давомида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.
У бугунги кунга қадар Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.