Қайд этилишича, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Р. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг танишини 38 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши ва виза олиб беришини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 52 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.