АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ёз мавсумида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Юзага келган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг 10 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида “Ботулизм” касаллиги қайд этилган.
Улардан 8 нафарини болалар ташкил этади). 3 та ҳолатда овқат токсикинфекцияси қайд этилиб, 13 нафар фуқаро жабрланган, шундан 8 нафарини болалар ташкил этади. Кимёвий заҳарланиш 1 та ҳолатда қайд этилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили 600 миллионга яқин киши заҳарли ёки сифатсиз овқат истеъмоли оқибатида касалланади.
Ўзбекистонда эса 2024 йилда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жами 20 184 та умумий овқатланиш корхоналарининг 1 512 таси (7,49%)да олиб борилган текширувлар натижасида уларнинг 664 таси (3,29%)да санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари бузилганлиги аниқланган.








