Сўнгги уч ойда такси хизматларидан бюджетга 9,7 млрд сўм солиқ келиб тушди

    Энг юқори айланмага эга ҳайдовчилар сони 8,5 мингга яқин бўлиб, бир нафарига ўртача 8,5 млн сўмдан тўғри келмоқда.

    Солиқ қўмитасининг хабар беришича, такси хизматлари соҳасини легаллаштириш, расмий иш билан банд бўлмаган шахслар фаолиятларини қонунийлаштирган ҳолда ушбу бозордаги айланмалар ҳисобини юритиш бўйича бошланган ишлар йил сўнггига бориб ўзининг илк самарасини берди.

    Биринчидан, бозорнинг энг катта иштирокчилари солиқ тизимлари билан интеграция қилиниб, такси хизматлари учун фискал чек бериляпти.

    Иккинчидан, йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг расмий даромад манбайи шаклланиб, иқтисодий ҳаракатларда даромад тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олина бошланди (меҳнат стажи, ипотека, истеъмол кредитлари, товарларни бўлиб тўлаш...).

    Эришилаётган натижалар: 2023 йил декабрь ойида онлайн-такси агрегаторлари орқали 4,4 млн ташувлар амалга оширилди. Йўловчи ташиш фаолияти 80,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан амалга оширилган. Жорий йил январь ойида қатновлар сони 5 млнга етди. Ташиш хизматлари 113,5 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан кўрсатилди.

    Бу рақамлар янада ўсишда давом этяпти ва 1 март ҳолатига жами кўрсатилган такси хизматлари сони 18,3 млндан ошди. Шундан 8,9 млнтаси февраль ойига тўғри келади. Энг юқори айланмага эга шахслар сони 8 446 та бўлиб, битта ҳайдовчига ўртача 8,5 млн сўмдан тўғри келган.

    Учинчидан, нақд ва нақдсиз ҳисоб-китобларда тўловларни фискаллаштириш бўйича ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида декабрь февраль ойларида буджетга 9,7 млрд сўм солиқлар тўланди.

    Ва албатта, бу йўналишда ечимини кутаётган ва охирига етказилиши керак бўлган яна бир қатор масалалар бор.

    Хусусан:

    - пойтахтда ва ҳудудларда фаолият юритаётган барча маҳаллий ва хорижий онлайн-агрегаторлар тизимларни интеграция қилиш;

    - қисқа рақамлар орқали йўловчи ташиш билан расман рўйхатдан ўтиб ёки ўтмасдан, қонунчилик талабларга тўлиқ жавоб бермайдиган юридик ва жисмоний шахслар фаолиятларини қонунийлаштириш;

    - лозим ҳолатларда улардан таклифлар олиниб, фаолиятларини қонунийлаштириш бўйича меъёрий хужжатлар лойиҳаси тайёрлаш.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates