Совуқ ва қорда уйсиз қолган фуқарога ёрдам кўрсатилди

    Куни кеча ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида фуқаронинг совуқ ва қорда ташқарида ётгани ҳолати акс этган видео тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур видео бўйича расмий муносабат билдирди.

    "Ушбу ҳолат Жарқўрғон тумани ҳокимлиги қошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда, ҳақиқатда 1957 йилда Жарқўрғон туманида туғилган фуқаро Қ.Ж. “Сурхон соҳили” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар ёнидаги қўшимча бинода яшаб келган.

    Шу куни (тасвирга олинган куни) эрта тонгда соғлиги ёмонлашгани учун шу ердаги кроватда ётиб, ухлаб қолган вақтида қўшниси томонидан телефон воситасида тасвирга олинган. Фуқаро 2010 йилгача "Нурли диёр" маҳалласидаги "барак" (умумий) уйларда яшаган ва уй-жойлар бузилгач, "Сурхон соҳили" маҳалласидан уй олиб кўчиб келган.

    Мазкур уйни эса опаси сотиб юборганлиги сабабли уйни харид қилганлар Қ.Жни чиқариб юборган. Опаси вафот этган, унинг фарзандлари Россия давлатига ишлаш учун кетган ва тоғасидан хабар олмаслиги маълум бўлди.

    Фуқаро видео тарқатилган куннинг ўзида туман тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлимига ётқизилган. Ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли аҳволда.

    Шу ўринда, ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилигимизни билдирамиз", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates