SpaceX скафандрларини фазода муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди

    SpaceX фазода ҳаракатланишга мўлжалланган скафандрларни муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда SpaceNews хабар берди.

    Polaris Dawn миссиясининг тўрт нафар экипаж аъзоси – миллиардер Жаред Айзекман, учувчи, истеъфодаги АҚШ ҳаво кучлари подполковниги Скотт Потит ҳамда муҳандислар Сара Жиллиис ва Анна Менон SpaceX скафандр кийишди. 700 километр баландликдаги қуйи Ер орбитасида улар Crew Dragon кемасини герметика қилишди. Шундан 40 дақиқа ўтгач, Айзекман 8 дақиқа давомида кема панжарасидан ушлаб, люкдан ташқарига қаради. Фазода бўлганида у янги скафандрнинг ҳаракатчанлигини синаб кўрди. Кейин Айзекман Crew Dragon кабинасига қайтиб келди, шундан сўнг Жиллис 8 дақиқа давомида кема люкидан ташқарига қаради.

    12 сентябрь куни Москва вақти билан соат 13:12 да Polaris Dawn миссияси сайёҳлари Crew Dragon кемасининг люкини очишди ва фазога чиқишни муваффақиятли бошлашди. Тижорат экипажи аъзолари коинотга чиққан дунёдаги биринчи сайёҳлар бўлишди.

    11 сентябрь куни Ернинг қуйи орбитасида жойлашган Polaris Dawn миссиясининг Crew Dragon фазовий кемаси рекорд даражадаги – 1400,7 километр баландликка чиқди. 1972 йилда АҚШ Ойга охирги марта парвоз қилганидан бери одамлар бунчалик баландликка кўтарилмаган эди.

    10 сентябрь куни SpaceX компанияси Polaris Dawn туристик миссияси экипажини Crew Dragon бошқариладиган фазовий кемаси билан Falcon 9 ракетаси воситасида коинотга олиб чиқди, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates