Спорт муассасаларида бюджет маблағлари турли йўллар билан талон-торож қилинган

    Хавфсизлик 18 ноябр 2022 1335

    Прокуратура органлари томонидан спорт соҳасига охирги 3 йилда (2019 - 2021 й.) ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ўрганилди.

    Унда 464 та спорт муассасаларида жами 27 млрд. сўм зарар аниқланиб, унинг 10 млрд. сўми ундирилди.

    Бюджет маблағлари турли йўллар билан талон - торож қилинган.

    1. Ҳудудий спорт муассасалари томонидан 20 та ҳолатда 8 млрд. сўмлик маблағлар иш ҳақи ва бошқа тўловлар сифатида ўзлаштириб олинган.

    Мисол учун, Фарғона олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси жами 4,3 млрд. сўм маблағни ўзига иш ҳақи сифатида олиб, талон – тарож қилган.

    2. Спорт муассасаларини қуриш - таъмирлаш ишларида 25 та ҳолатда 10 млрд. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

    3. Спорт - таълим муассасаларини жорий таъмирлаш учун ўтказилган танловларда 72 та коррупциявий ҳолатларга йўл қўйилган.

    Масалан, Бухоро олимпия захиралари коллежини жорий таъмирлаш учун танловда таъсисчиси Б.Қ. бўлган 4 та корхона қатнашиб, уларнинг биттаси ғолиб деб топилган.

    4. Спорт жиҳозлари 8 та ҳолатда 4,2 млрд. сўмга қиммат нархларда сотиб олиниб, маблағлари талон - торож қилинган.

    5. Ўтказилмаган ўқув машғулот йиғинлари ўтказилганлиги ҳақида 10 та ҳолатда ҳужжатлар сохталаштирилиб, 4,3 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилган.

    Қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 1 150 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 431 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди ҳамда 66 та жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates