Бунда стартап лойиҳаларининг бажарилиш ҳолати, белгиланган календар-графикка амал қилинаётганлиги, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланаётгани мониторинг қилинмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани инновацион ҳудудидаги маҳаллаларда мақсадли дафтарлардаги хонадонларда кичик қуёнчилик фермаларини ташкил этиш, инновацион телемедицина клиникаси ҳамда кузги юмшоқ буғдой навлари бирламчи уруғчилик тизимини такомиллаштириш каби стартап лойиҳалари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Камчиликларни қисқа муддатларда бартараф қилиш бўйича тушунтириб ўтилди.
Мониторинг ишлари республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.