Музокаралар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида маълумот берилди, шунингдек, Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Бундан ташқари минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Швеция Давлат котиби Ўзбекистоннинг Стокгольмда элчихонаси очилганидан сўнг олий даражадаги Ўзбекистон делегациясининг қиролликка илк расмий ташрифини қутлади. Унинг фикрича, ушбу ташриф икки томонлама сиёсий ва парламентлараро мулоқотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан жуда муҳим.
Учрашув якунлари бўйича Швеция ТИВ раҳбариятининг жорий йилда Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.