Учрашувда шунингдек С. Чакрабарти лойиҳа офисининг экспертлари М.Бейнс, Ж.Слейтер ва Э.Темпелман иштирок этди.
Учрашув давомида авваламбор 2024 йилга мўлжалланган қўшма «Йўл харитаси»ни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Хусусан, мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини ошириш чора-тадбирларини кўриш, «Мамлакат платформаси» фаолияти самарадорлигини таъминлаш, 2024 йил сентябрь ойида ушбу платформанинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини сифат жиҳатидан такомиллаштирган ҳолда янги ғоялар билан тўлдириш, умуман, мазкур платформа самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшма ташаббуслар муҳокама этилди.
С.Чакрабартининг лойиҳа офиси мамлакатимизда бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича ўз таклифларини тайёрлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида қўшма «Йўл харитаси»ни муваффақиятли амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди, деб хабар беради Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати.