Сурхондарёда “Nexia-3” газ қувурига урилиши оқибатида қариб 4 минг аҳоли газсиз қолди

    Сурхондарё вилоятининг Денов туманида “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида юқори босимли газ қувурига бориб урилди.

    Ҳолат бўйича Энергетика вазирлиги маълумот берди.

    Шу йилнинг 18 октябр куни тунги соат 01:30 да Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги “Оловуддин” маҳалласида “Nexia-3” автомашинаси юқори босимли газ қувурига урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    ЙТҲ оқибатида Денов туманидаги 3950 та аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

    Маълумотларга кура, айни вақтда ушбу носозлик бартараф этилган ва тумандаги истеъмолчиларга табиий газ одатдаги тартибда етказиб берилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates