баннер
6 апр 2025
07:59

    "Сув – текин эмас", деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш... лозим — Президент

    Ҳукумат 17 ноябр 2023 1964

    Йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётгани таъкидланди.

    Сув тежовчи технологиялар кенгайтирилмоқда, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

    Сурхондарёда 80 фоиз ерлар насос орқали суғорилади. Бироқ 52 та насоснинг хизмат муддати 40 йилдан ошган.

    Оқибатда, сув таннархи 2 баробар қимматга тушаяпти, йилига 20 миллион киловатт соат электр беҳуда сарфланаяпти, яна 20 минг гектарда сув таъминоти ёмонлашган.

    Шунингдек, 1 минг 700 километр суғориш тармоғининг ярми тупроқ ўзанли бўлгани учун 35 фоиз сув йўқотилаяпти.

    "Сув – текин эмас", деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим", - деди Президент.

    Мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech